Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳолати ўрганилди

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг Ижтимоий соҳа масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М. Қўчқаров томонидан туман тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилди.
Мазкур назорат тадбирида тиббиёт бирлашмаси ходимларига касаба уюшмаси томонидан берилаётган кўмаклар, уларнинг ижтимоий ҳимояси, меҳнат шароитлари ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳолати яқиндан ўрганилди.

Ўрганиш якунларига кўра, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларини янада рағбатлантириш, уларнинг дам олишлари ҳамда саломатликларини тиклашлари учун касаба уюшмаси имкониятларидан унумли фойдаланиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 4