Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари аҳоли мурожаатлари юзасидан Ғаллаорол туманида ўрганишлар олиб борди

 Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари аҳоли мурожаатлари юзасидан Ғаллаорол туманида ўрганишлар олиб борди

 Жорий йилнинг 21 апрель куни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ғаллаорол туманида ўраганишлар олиб борди. 

   Хусусан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова, Жиззах вилоят
Кенгаши депутатлари Ф.Нигматова, Д.Ҳамдамова, Ғ.Қодиров, Д.Мирзаахмедовлар, халқ
депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши депутатлари “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг
2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли Қарорининг Ғаллаорол туманидаги ижроси юзасидан ҳудуддаги лойиҳалар билан танишилди. 

 Шунингдек Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши депутатлари Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025-йил 26-февралдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузурида Ёшлар маслаҳат гуруҳини ташкил қилиш тўғрисида”ги КҚ-102-V-сонли қарори асосида ташкил топган Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари билан туманда янги қурилган Ёшлар
маркази биносида давра учрашувлари бўлиб ўтди.
 

  Учрашув давомида Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларининг ёшларнинг бандлигини таъминлаш доирасидаги таыдимотлари билан танишилди.  

 Ёшлар томонидан берилган таклифлар депутатлар томонидан маъқулланди.   

Slide 1 of 1