Гулистон шаҳар “Навбахор” МФЙ худудидаги INTELLECT нодавлат мактабгача таълим ташкилотида Гулистон шаҳар мактабгача таълим ташкилотига қарашли давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат таълим муассасалари рахбарлари иштирокида “Долзарб 90 кунлик ”доирасида “Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тўғри ташкил этиш“ мавзусида ўқув амалий семинари ташкил этилди. Тадбирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутахассислари, “Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Умурзоқова,Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари ,Гулистон шаҳар Кенгаши котибияти мудири В.Хасановлар, туман (шаҳар) ММТБ вакиллари, нодавлат МТТ раҳбарлари, педагоглар ва муассислар иштирок этдилар.
Семинарнинг асосий мақсади – нодавлат МТТлар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий ва методик жиҳатдан тўғри ташкил этиш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларини муҳокама қилиш, илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган бўлди.