Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдурахмонов томонидан ўтказилган “Ҳокимлик соати”да берилган топшириқлари ижроси юзасидан Халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгаши котибияти мудири, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Носиржон Марипов ўзи сайланган округ ҳудудидаги "Сегаза", "Хўжаобод", "Ортиш" ва "Ёнбош дўрман" маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли бандлиги ҳамда кам таъминланган оилалар даромадини ошириш бўйича учрашувлар ўтказди. Учрашувларда аҳоли вакиллари томонидан кўтарилган масалалар жойида муҳокама қилиниб, айрим муаммолар тегишли тартибда хал этилиши юзасидан фуқароларга тушунчалар берилди.