Халқ депутатлари вилоят ва Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ўз сайлов округидаги маҳаллаларни муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича ўрганишлар олиб боришди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ш. Бозорбоева ва халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Н. Рустамова ўрганишлар давомида Гулистон шаҳар Тараққиёт маҳалласи ҳудудида жойлашган 5- умумтаълим мактабидаги синф хоналарини исситиш тизимида муаммоси мавжудлиги, бунга сабаб газ қувури (труба) узилганлиги сабаб бинонинг ярмида жойлашган синф хоналари исимаётганлиги аниқланган эди. Бу муаммо юзасидан халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Н. Рустамова томонидан “Ҳудудгаз Сирдарё” МЧЖ “Гулистон шаҳаргаз” филиали раҳбари
В. Турдимуродовга депутатлик сўрови юборилди. Ҳозирги кунда 5 умумтаълим мактабига алоҳида трасса тортиб, ушбу муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда