Мирзаобод туманидаги 5-умумтаълим мактабининг иситиш тизими талаб даражасида ишламаслиги билан боғлиқ муаммолар туман Кенгаши депутати Х.Аманбоева томонидан аниқланди.
Муаммони ҳал этиш мақсадида Х.Аманбоева тегишли ташкилотларга мурожаат қилди ва мазкур масала юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда мактабдаги иситиш тизимини тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш устида ишлар олиб борилмоқда.
Бу ташаббус мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларининг қишки мавсумда қулай шароитларда ўқув жараёнини давом эттиришларига хизмат қилади. Туман Кенгаши депутати Х.Аманбоева таълим муассасаларидаги муаммоларни ҳал қилишда доимо фаоллик кўрсатиб келмоқда.