Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

Миробод тумани Халқ қабулхонасида “Сайёр қабул” бўлиб ўтди.  Қабулда  хотин-қизлар мурожаатлари тингланди

Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Феруза Мадаминова хамда Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Абдухаким Маманазаров иштирокида “Сайёр қабул” бўлиб ўтди.

🗣️ Қабулда хотин-қизларни мурожаатлари,  хусусан уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ҳамда манзилли ёрдам кўрсатиш  тўғрисидаги мурожаатлари тингланди.

🗣️ Миробод тумани Халқ қабулхонасида ташкил этилган қабулда асосан хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимоя, тиббий ёрдам, субсидия, бандлик, ҳуқуқий масалалар, доимий яшаш рўйхатини расмийлаштириш масалаларига оид мурожаатлари кўриб чиқилди.

🗣️ Қабулда Миробод тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси, депутат А.Маманазаров ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари  мурожаатларни ечими бўйича  хотин-қизларга тушунчалар бердилар. Шунингдек, бир нечта масалани жойига чиқиб, биргаликда ўрганиш бўйича келишиб олдилар.

📌 Ҳар бир мурожаат бўйича хоким ўринбосари Ф.Мадаминова хамда депутат А.Маманазаров томонидан мурожаатчи ва маъсулларга тегишлилиги бўйича қонуний  тушунтиришлар берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий чоралар белгилаб олинди. Мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Slide 1 of 9