Jańalıqlar

ИСКАВОТ — КОСОНСОЙ ЙЎЛИДАГИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ИСКАВОТ — КОСОНСОЙ ЙЎЛИДАГИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ–393-сонли қарори ижроси доирасида Янгиқўрғон туманида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қурилиш ҳамда реконструкция ишлари устидан доимий депутатлик ва жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.
Шу мақсадда Искавот қишлоғи билан Косонсой туманини боғловчи автомобиль йўлининг 6 километр қисмида амалга оширилаётган реконструкция ишлари туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ҳамда туман прокуратураси масъуллари иштирокида ўрганилди.
Ўрганиш давомида объектда қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда техника хавфсизлиги талабларига амал қилиниши ҳолати кўздан кечирилди.
Масъул ташкилотларга реконструкция ишларини сифатли бажариш, белгиланган муддатларда якунлаш ҳамда йўлдан фойдаланувчилар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1