Jańalıqlar

Янгилик

Депутат ва аҳоли: муаммолар ечими йўлида мулоқот.

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати Юсупов Отабек Мирзаабдуллаевич томонидан ўзининг сайлов округида фуқаролар қабули ўтказилди. 

Қабул давомида фуқаролар томонидан суюлтирилган газ баллонларини вақтида етказиб берилиши, ички йўл таъмирлаш ва таянч устунлар масалалари бўйича мурожаатлар билдирилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар эса тегишли ташкилотларга юборилиб, депутат назоратига олинди.

Шунингдек, фуқароларга амалдаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Бундай учрашувлар аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 3