Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Кунлик вазифалар белгилаб олинди
янв.21
Сайловчилар олдидаги ҳисобот — ишонч ва масъулият ифодаси
янв.21
Депутат ва ёшлар: муаммо, таклиф ва ечим
янв.21
Зарбдор маҳалласида фуқаро мурожаати ўрганилди
янв.21
Кўчама-кўча ўрганишлар — аҳоли ташвишларига ечим излаб
янв.21
33-сонли мактабнинг иситиш тизимидаги муаммо — депутат эътиборида
янв.21
Таълимга эътибор — амалий кўмакда намоён
янв.21
Мактабгача таълим ташкилотининг кадастр муаммоси — депутат эътиборида
янв.21
10-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қишга тайёргарлик ва мавжуд муаммолар ўрганилди
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ВАТАНГА САДОҚАТИ — ЮРТ КЕЛАЖАГИГА ИШОНЧ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЙЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XXVI СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЙЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XXVI СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала — 2026 йил биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. Ғофуровнинг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда ҳисобот даврида туманда қурилиш ва ободонлаштириш, коммунал хўжалик, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, экологик ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Сессия давомида депутатлар томонидан ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича қатор саволлар берилди.
Шунингдек, депутатлар томонидан ҳудудларни янада ободонлаштириш, аҳоли учун қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ҳамда экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган таклифлар билдирилди.
Сессия якунида билдирилган фикр ва таклифлар асосида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Slide 1 of 1