Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Кунлик вазифалар белгилаб олинди
янв.21
Сайловчилар олдидаги ҳисобот — ишонч ва масъулият ифодаси
янв.21
Депутат ва ёшлар: муаммо, таклиф ва ечим
янв.21
Зарбдор маҳалласида фуқаро мурожаати ўрганилди
янв.21
Кўчама-кўча ўрганишлар — аҳоли ташвишларига ечим излаб
янв.21
33-сонли мактабнинг иситиш тизимидаги муаммо — депутат эътиборида
янв.21
Таълимга эътибор — амалий кўмакда намоён
янв.21
Мактабгача таълим ташкилотининг кадастр муаммоси — депутат эътиборида
янв.21
10-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қишга тайёргарлик ва мавжуд муаммолар ўрганилди
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ВАТАНГА САДОҚАТИ — ЮРТ КЕЛАЖАГИГА ИШОНЧ
Қаҳрамон маҳалласида ички йўлни ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Қаҳрамон маҳалласида ички йўлни ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Уйчи тумани ободонлаштириш бошқармаси томонидан ҳудудларда ички йўлларни ободонлаштириш, уларнинг ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Зебинисо» кўчасида йўлнинг ҳолатини яхшилаш бўйича таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ишлар 23-Эзгулик сайлов округи депутати М. Холмирзаева томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида кўчада олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг ҳолати, уларнинг сифати ҳамда белгиланган тартибда амалга оширилаётганига эътибор қаратилди.

Мазкур кўчага шебен ётқизилиб, махсус техника ёрдамида сув сепилмоқда. Шундан сўнг виброкаток техникаси орқали йўл қопламаси босқичма-босқич зичланиб, текисланмоқда. Бу жараён йўл асосининг мустаҳкамлигини ошириш, қопламанинг сифатли шаклланиши ва узоқ муддат хизмат қилишини таъминлашга қаратилган.

Олиб борилаётган ишлар натижасида «Зебинисо» кўчасида транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун янада қулай шароит яратилиши кўзда тутилмоқда.

Бундай ободонлаштириш ва йўлларни таъмирлаш ишлари аҳоли мурожаатларини инобатга олган ҳолда ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, кўчаларнинг мавжуд ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳолига муносиб шароит яратишга хизмат қилади.

Айни вақтда масъул ходимлар ва махсус техникалар жалб қилинган ҳолда ишлар белгиланган тартибда давом эттирилмоқда. Депутат томонидан мазкур ишларнинг бориши ва сифати юзасидан назорат ишлари давом эттирилади.

 

Slide 1 of 1