ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 30-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 30-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги 30-сессияси бўлиб ўтди. Унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, таълим тизими, ташаббусли бюджет ҳамда ер муносабатларига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди. Сессия кун тартибида: 🔹 «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси маблағларини долзарб ижтимоий ва инфратузилмавий лойиҳаларга йўналтириш; 🔹 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 665-сон қарори ижроси бўйича 2026 йилнинг ўтган 8 ойида амалга оширилган ишлар; 🔹 «Ташаббусли бюджет» жараёнларида ғолиб деб топилган таклифларни молиялаштириш учун маблағ йўналтириш; 🔹 туманда мактабгача ва мактаб таълими тизимининг ҳолати, таълим сифати ҳамда 2026/2027 ўқув йилига тайёргарлик ишлари; 🔹 туман ҳокими ва бир қатор ердан фойдаланувчилар ўртасида ер ижараси шартномаларини тузиш масалалари кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборот ва ҳисоботлари тингланди. Депутатлар томонидан саволлар берилиб, таклиф ва танқидий мулоҳазалар билдирилди. Муҳокамалар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва масъулларнинг жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. Сессияда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.