35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ЧЕГАРА ҲУДУДИДАГИ ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАМАЙ МАҲАЛЛАСИДА МУАММОЛАР КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРДИ
янв.21
ХУСУСИЙ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҒАЛЛА ЭКИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ИНСОН ҚАДРИ — ЭЪТИБОР ВА ИМКОНИЯТДА
янв.21
ЭРТАГИ СЕССИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
янв.21
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КЛАСТЕР ТИЗИМИ ВА ДЕҲҚОНЛАР ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ ОМИЛЛАРИ
янв.21
ЭЪЛОН
янв.21
«МАДАД» ННТ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
⚖️ ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ АСОСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТИГА АМАЛИЙ ЕЧИМ ТОПИЛДИ

⚖️ ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ АСОСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТИГА АМАЛИЙ ЕЧИМ ТОПИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати Умиджон Солиев томонидан сайлов округида ўтказилган учрашувлар ва аҳоли қабули давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, Наманган тумани “Чорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Тараққиёт” кўчасида пиёдалар ҳаракати учун белгиланган йўлак мавжуд бўлса-да, ушбу ҳудудда пиёдалар ўтиш жойини билдирувчи йўл белгиси (знак) ўрнатилмагани сабабли автотранспорт ҳаракатида иштирок этувчилар ва пиёдалар учун маълум ноқулайликлар ҳамда хавфли вазиятлар юзага келаётгани аҳоли томонидан асосли равишда кўтарилди.
Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида депутат У. Солиев томонидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига депутатлик сўрови юборилди.
Депутатлик сўрови тегишли ташкилот томонидан қисқа муддатда кўриб чиқилиб, ҳудуд ўрганилди ҳамда мурожаатда келтирилган ҳолат ўз тасдиғини топди. Натижада “Тараққиёт” кўчасида пиёдалар ўтиш жойини билдирувчи йўл белгиси ўрнатилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий ишлар бажарилди.
Мазкур амалий ечим маҳалла аҳолиси, айниқса мактаб ўқувчилари, кекса ёшдагилар ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун қулай шароит яратишга хизмат қилди. Бу эса депутатлик назоратининг аҳоли манфаатларини таъминлаш, мурожаатларга тезкор муносабат билдириш ва жойлардаги долзарб масалаларни ҳал этишдаги самарали ўрнини яна бир бор намоён этди.
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш, депутатлик назоратини кучайтириш ва ҳар бир муаммони амалий ечимга айлантириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.