35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ЧЕГАРА ҲУДУДИДАГИ ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАМАЙ МАҲАЛЛАСИДА МУАММОЛАР КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРДИ
янв.21
ХУСУСИЙ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҒАЛЛА ЭКИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ИНСОН ҚАДРИ — ЭЪТИБОР ВА ИМКОНИЯТДА
янв.21
ЭРТАГИ СЕССИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
янв.21
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КЛАСТЕР ТИЗИМИ ВА ДЕҲҚОНЛАР ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ ОМИЛЛАРИ
янв.21
ЭЪЛОН
янв.21
«МАДАД» ННТ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ 🔷“Ёшлар масалалари – депутатлик назоратининг устувор йўналиши

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ 🔷“Ёшлар масалалари – депутатлик назоратининг устувор йўналиши
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси О.Юсупов, шунингдек, 19-Қурама сайлов округи депутати Атабаева Гулмира Маҳмудовна иштирокида Қурама МФЙ ҳудудида маҳалладаги ёшлар етакчиси фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги ҳамда ёшлар бандлиги ҳолатини ўрганиш юзасидан манзилли мониторинг тадбирлари амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида ёшлар етакчиси томонидан ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт ва маданий-маърифий тадбирларга кенг қамраб олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш ҳолати, уларга кўрсатилаётган амалий ёрдам, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш механизмларининг самарадорлиги юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга рағбатлантириш ҳамда ҳар бир ёшнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, депутатлик назорати институтининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Slide 1 of 2