35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ЭРТАГИ СЕССИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
янв.21
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КЛАСТЕР ТИЗИМИ ВА ДЕҲҚОНЛАР ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ ОМИЛЛАРИ
янв.21
ЭЪЛОН
янв.21
«МАДАД» ННТ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ МУАММО ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
ҚОНУН ИЖРОСИ ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЁШЛАРГА АЖРАТИЛАЁТГАН МАБЛАҒЛАР ВА СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҲАМКОРЛИКДАГИ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ВА ТАШКИЛОТ ҲАМКОРЛИГИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ 🔷“Ёшлар масалалари – депутатлик назоратининг устувор йўналиши

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ 🔷“Ёшлар масалалари – депутатлик назоратининг устувор йўналиши
Халқ депутатлари туман Кенгаши бош мутахассиси М.Қурбанов ва 24-Хонобод сайлов округи депутати Тожибоев Зокиржон иштирокида Хонобод МФЙ ҳудудида маҳалладаги ёшлар етакчиси фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги ҳамда ёшлар бандлиги ҳолатини ўрганиш юзасидан манзилли мониторинг тадбирлари амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида ёшлар етакчиси томонидан ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт ва маданий-маърифий тадбирларга кенг қамраб олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш ҳолати, уларга кўрсатилаётган амалий ёрдам, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш механизмларининг самарадорлиги юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга рағбатлантириш ҳамда ҳар бир ёшнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, депутатлик назорати институтининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Slide 1 of 2