35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ДЕПУТАТЛАР «МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
янв.21
ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
«ФАРЗАНДИНГИЗГА ВАҚТ АЖРАТИНГ!» АКЦИЯСИ АМАЛДА
янв.21
МУАММОЛАР «ҚАЙД ЭТИШ ДАФТАРИ»ГА КИРИТИЛДИ
янв.21
МЕН — ЎЗБЕКИСТОНЛИКМАН!
янв.21
Янгиқўрғон туманидаги маҳаллий йўлларни таъмирлаш масаласи юзасидан депутатлик сўрови юборилди
янв.21
МУСИҚА МАКТАБИДАГИ МУАММОЛАР ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
Янгиқўрғон тумани маркази ва Обод маҳалласини боғловчи йўлда пиёдалар учун қулай ва хавфсиз йўлак барпо этилмоқда
янв.21
ҚОРАПОЛВОН ЗИЁРАТГОҲИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?

Халқ депутатлари туман Кенгаши бош мутахассислари М.Қурбанов, О.Юсуповлар шунингдек 8-Анжирзор сайлов округи депутати Юсупов Эркин Одилхон ўғли иштирокид Бўстон маҳалла раиси раҳбарлигида фаолият юритувчи «маҳалла еттилиги»нинг зиммасига юклатилган вазифалар ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳудуддаги ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, фаолият давомида учраётган тизимли камчиликлар, ижроси кечикаётган вазифалар, идоралараро ҳамкорлик самарадорлиги ҳамда аҳоли мурожаатларининг ечими бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Депутатлик назоратининг асосий мақсади — муаммоларни қайд этиш эмас, балки уларнинг ўз вақтида ва самарали ҳал этилишига кўмаклашиш ҳамда маҳалладаги бошқарув самарадорлигини оширишдан иборат.

Slide 1 of 2