35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
МЕН — ЎЗБЕКИСТОНЛИКМАН!
янв.21
Янгиқўрғон туманидаги маҳаллий йўлларни таъмирлаш масаласи юзасидан депутатлик сўрови юборилди
янв.21
МУСИҚА МАКТАБИДАГИ МУАММОЛАР ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
Янгиқўрғон тумани маркази ва Обод маҳалласини боғловчи йўлда пиёдалар учун қулай ва хавфсиз йўлак барпо этилмоқда
янв.21
ҚОРАПОЛВОН ЗИЁРАТГОҲИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Тиллатепа маҳалласида 3,2 километр ички йўл асфальтланди
янв.21
Тиллатепа маҳалласида электр таъминотини яхшилаш бўйича ишлар жадал давом этмоқда
янв.21
КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАРТИБИДА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Қораполвон ва Радивон маҳаллаларини боғловчи кўприк қурилиши: ишларнинг бориши ва мавжуд масалалар ўрганилди
“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони ўз эгаларига топширилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик шонли санаси юртимиз ҳаётидаги улкан тарихий воқеа сифатида кенг нишонланмоқда. Бу қутлуғ айём арафасида Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизнинг меҳнати ва фидойилиги юксак эътироф этилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган вилоят Кенгаши депутатларига мазкур юксак эътирофни топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, эсдалик нишонларини Президентимиз номларидан тантанали равишда ўз эгаларига топширди.

Тантанали маросимда эсдалик нишонига муносиб кўрилганлар ўзларига билдирилган юксак эътибордан мамнунлигини билдириб, мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз равнақи йўлида бундан буён ҳам сидқидилдан хизмат қилишларини таъкидладилар.

Эсдалик нишони билан тақдирланган барча юртдошларимизни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз!

Slide 1 of 7