35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ХОНАДОНМА-ХОНАДОН ЎРГАНИЛМОҚДА
янв.21
ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛИШИ ҲУДУДЛАРДА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
янв.21
ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ИНТЕНСИВ БОҒДОРЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ — УСТУВОР ВАЗИФА
янв.21
ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
АНИҚЛАНГАН МУАММОЛАР «МУАММОЛАР ДАФТАРИ»ГА ҚАЙД ЭТИЛДИ
янв.21
БОЛАЛАР ОРОМГОҲИДА МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Хонодонма хонодон ўрганишлар олиб борилди.
янв.21
ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
янв.21
Мадад ННТ билан ҳамкорликда фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш ишлари давом этмоқда
ЎРТА МАҲАЛЛАСИДАГИ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

ЎРТА МАҲАЛЛАСИДАГИ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган Ўрта маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалладаги шифокорлик пунктининг бугунги ҳолати, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар ҳамда мавжуд муаммолар атрофлича кўриб чиқилди.
Хусусан:
🔹 шифокорлик пунктига ичимлик суви тармоғи уланмаганлиги;
🔹 бинонинг айрим қисмлари таъмирталаб ҳолатда эканлиги;
🔹 муассасага электр энергияси етказиб берувчи таянч устуни эскиргани ва техник жиҳатдан яроқсиз ҳолга келганлиги аниқланди.
Мазкур камчиликлар аҳолига сифатли ва хавфсиз тиббий хизмат кўрсатишга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги инобатга олиниб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.
Аниқланган муаммоларнинг ҳал этилиши ва депутатлик сўровларига берилган жавоблар белгиланган тартибда назоратга олинди.

Slide 1 of 2