Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ЁШЛАРНИ СПОРТГА ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
БОЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШЎЪБАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
НИЗОЛИ ОИЛАЛАР БИЛАН МУРОСАГА ҚАРАТИЛГАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
БОҒ МАҲАЛЛАСИДА МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ТОМОНИДАН МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА ЙЎЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
“Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди

“Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳолининг муаммо ва эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни самарали ҳал этишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туманидаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т.Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати Д.Хатамова иштирок этиб, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳолини қийнаётган долзарб муаммолар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ва мавжуд имкониятлар юзасидан атрофлича муҳокамалар ўтказилди.
Мулоқотлар давомида “маҳалла еттилиги” фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари ҳамда жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Мазкур ўрганиш ишлари ҳудудларда мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва ҳал этиш, халқ билан очиқ мулоқотни таъминлаш ҳамда ижтимоий-сиёсий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 4