Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
янв.21
АГРОСОҲАДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ТОМОНИДАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ЭРГАШЕВА МУНИСХОН РУСТАМБЕКОВНА САЙЛОВ ОКРУГИДАГИ МАКТАБДА БЎЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ЭРГАШЕВА МУНИСХОН РУСТАМБЕКОВНА ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Ашуров Алишер Иномович томонидан аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиши ва даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

 Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.


Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси Солижон Муминов раислигида ўтказилди. Унда вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари, вилоятда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда доимий комиссиялар раислари иштирок этдилар.


Муҳокама жараёнида ҳудудий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, депутатлик корпуси ишини янада такомиллаштириш, қонунлар ижроси устидан
таъсирчан депутатлик назоратини кучайтириш каби муҳим масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиш, жойлардаги мурожаатлар билан ишлаш сифатини ошириш, доимий комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.


Йиғилиш давомида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров сўзга чиқиб, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг 2026 йил биринчи чорагидаги фаолияти таҳлили, йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида батафсил ахборот берди.


Тадбир якунида ҳудудий Кенгашлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш, иш жараёнларига замонавий бошқарув
механизмларини жорий этиш ҳамда депутатлар фаоллигини кучайтиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди. 

   

Slide 1 of 4