Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ВА МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН УЧРАШДИ
янв.21
Ёшлар муаммолари ва таклифлари муҳокама қилинди
янв.21
ДОРИХОНАДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАКТАБДА «ДОЛЗАРБ 90 КУН» ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

 СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ


Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров,
депутатлар М. Норхонов ва Г. Тагаева ҳамда Учқўрғон тумани Кенгаши котибияти
ходимлари иштирокида Ўзбекистон–Қирғиз Республикаси чегарасида жойлашган
“Учқўрғон” ва “Кенгсай” божхона постларида яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.


Ўрганиш жараёнида депутатлар томонидан ажратилган маблағларнинг мақсадли
сарфланиши, пост фаолияти самарадорлиги, фуқаролар ва тадбиркорлар учун
яратилган қулайликлар алоҳида эътиборга олинди. Шунингдек, ўтказиш жараёнларини
тезлаштириш, навбатларни камайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш
бўйича масъулларга таклиф ва тавсиялар билдирилди.


Туман Кенгаши қарори асосида ажратилган маблағлар ҳисобига ушбу пост тўлиқ
қайта ишга туширилган бўлиб, бугунги кунда кунига 500 дан ортиқ юкли ва 300 дан
зиёд енгил транспорт, 10 мингга яқин фуқарога хизмат кўрсатилмоқда.


Мазкур пост “Учқўрғон-автойўл” ва Қирғиз Республикасининг “Кенсай-автойўл”
ўтказиш пунктларини ўзаро боғлаб, ҳудудлар ўртасидаги савдо-иқтисодий
алоқаларни мустаҳкамлаш, аҳоли учун қулайлик яратишда муҳим аҳамият касб
этмоқда. 

   

Slide 1 of 4