Jańalıqlar

ЧЕГАРА ҲУДУДИДАГИ ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ

ЧЕГАРА ҲУДУДИДАГИ ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А. Нажмиддинов томонидан «Мамай» маҳалласидаги Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси чегараси ҳудудида жойлашган хонадонлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида фуқароларнинг яшаш шароитлари, мавжуд муаммолари ва эҳтиёжлари ўрганилиб, уларни белгиланган тартибда кўчириш, янги ҳудудда зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда ушбу жараённи тизимли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Масъулларга аниқланган масалаларни ҳал этиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда фуқаролар билан мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 3