35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА МУНОСИБ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА МУНОСИБ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА
🇺🇿 Давлатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Янгиқўрғон туманида байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Айни кунларда туман ҳудудидаги йўл бўйлари, ташкилот ва корхоналар бинолари миллий байроқлар, турли шиор ва байрамона безаклар билан безатилиб, ҳудудларда ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Икромович Нажмиддинов ўзи сайланган сайлов округида жойлашган, Мустақиллик байрами муносабати билан асосий тантанали тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган «Шоҳрух» стадионида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида стадион ҳудудини ободонлаштириш ва байрамона безатиш, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш, маданий дастурларни мазмунли шакллантириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда байрам иштирокчилари ва аҳоли учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, масъул ташкилотлар раҳбарларига ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган вазифаларни сифатли, ўз вақтида ва юқори савияда бажариш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
🇺🇿 Мустақиллик байрами — халқимизни бирлаштирадиган, Ватанга муҳаббат ва миллий ғурур туйғуларини янада юксалтирадиган улуғ айёмдир.

Slide 1 of 8