Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

20-СОНЛИ МАКТАБНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
20-СОНЛИ МАКТАБНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 13-Боғистон сайлов округидан сайланган депутати Садриддинов Маъруфжон Маҳаммаджонович ҳафталик ва кунлик иш режалари ижроси доирасида 20-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
🔹 Ўрганишда таълим муассасасининг мавсумга шайлиги, иситиш тизими ҳолати ҳамда ўқувчилар ва педагоглар учун қулай шароитларни таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
📌 Мазкур ўрганиш депутатлик фаолиятига оид 24 та тавсияда белгиланган вазифалар — ҳудудлардаги ижтимоий соҳа муассасалари ҳолатини ўрганиш, муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш мақсадларига ҳамоҳангдир.
🤝 Таълим муассасаларида болалар учун иссиқ, қулай ва хавфсиз муҳитни таъминлаш — депутатлик эътиборидаги муҳим масала.
Slide 1 of 1