ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Қодирова Оишахон томонидан сайлов округидаги маҳаллада ёшлар етакчиси иштирокида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун ижроси ўрганилди. 🤝 Ўрганиш жараёнида маҳаллада ёшлар билан ишлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда мавжуд имкониятлардан фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди. 📌 Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ўрганишда депутат ҳамда маҳалла ёшлар етакчисининг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. 🇺🇿 Ёшларга эътибор — келажакка эътибор!