Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

ЛИБОС ГУЛШАНИ” —  ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САРИ
“ЛИБОС ГУЛШАНИ” —  ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САРИ

Уйчи туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хонадонлар даромадини ошириш ҳамда янги даромад манбаларини яратиш борасида амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Ишчи гуруҳи аъзолари  “Либос Гулшани” МЧЖ ишлаб чиқариш фаолияти билан танишдилар. Мазкур жамият  “IZI” бренди остида олиб бормоқда.   Бугунги кунда корхонада 40 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Корхонада замонавий тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев томонидан фаолиятни янада кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида тадбиркорга СҚБ орқали имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш имкониятлари тушунтирилди.

🏦 Кредит олиш тартиби, мавжуд имтиёзлар ва молиялаштириш механизмлари бўйича зарур тавсиялар берилди.

🤝 Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш — янги имкониятлар ва янги иш ўринлари яратиш демакдир!
Slide 1 of 1