«Юксалиш» маҳалласида камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар ўрганилди
Ҳафталик ва кунлик иш режалари ижроси доирасида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Комилжон Эгамбердиев «Юксалиш» маҳалласида бўлиб, камбағалликни қисқартириш йўналишида ҳоким ёрдамчиси томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Мазкур ўрганиш аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда фуқароларни тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилишга жалб этиш борасидаги фаолиятни кўриб чиқишга қаратилди.
Камбағалликни қисқартиришда ҳар бир оиланинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиқиб манзилли ишлаш, фуқароларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор даромад манбаларини яратиш муҳим аҳамиятга эга.