Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

Китобхонлик ва маънавият — ёшлар тарбиясининг муҳим таянчи

Китобхонлик ва маънавият — ёшлар тарбиясининг муҳим таянчи
Бугун Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси, депутат Равшан Мамажонов ўқувчилар билан биргаликда «Қутлуғтол» МФЙ ҳудудидаги фахрий устоз С. Мамажонова хонадонида ташкил этилган «Хонадон — маънавият ва маърифат уйи»га ташриф буюрди.
Ташриф давомида ўқувчилар мазкур хонадондаги кутубхона, унда жамланган китоблар ҳамда мутолаа учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Мазкур ташрифдан кўзланган мақсад — мактаб ўқувчиларининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш, мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ахборот хуружлари ва турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишдан иборат.
Фахрий устозлар тажрибаси ва китоб мутолааси ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитиш, уларни билимли, онгли ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 2