Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

Қорасув маҳалласидаги муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Қорасув маҳалласидаги муаммолар юзасидан депутатлик сўрови
Қорасув МФЙ аҳолиси томонидан кўтарилган йўл инфратузилмаси, хавфсизлик ва электр таъминоти билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови йўллаш учун қуйидаги муаммолар баён этилди:
🔹 Йўлларни асфальтлаш: «Янги обод» кўчасининг 3,5 километр ҳамда «Матонат» кўчасининг 3 километр қисмини асфальтлаш зарур.
🔹 Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш: кўп қаватли уйлар атрофига видеокузатув камераларини ўрнатишга эҳтиёж мавжуд.
🔹 Электр таъминотини яхшилаш: маҳалладаги 10 та ёғоч электр таянч устунини алмаштириш зарур.
Депутатлик сўровида мазкур масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгилаш ҳамда режалаштирилган ишлар, ижро муддатлари ва натижалари тўғрисида асослантирилган ахборот тақдим этиш сўралади.