Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

Айрим давлат олий таълим муассасаларининг бошқарув тизими ўзгаради

Айрим давлат олий таълим муассасаларининг бошқарув тизими ўзгаради
«Айрим давлат олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–358-сон, 02.10.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, айрим давлат олий таълим муассасалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилади.
📌 Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.
✅ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига педагог кадрлар тайёрлаш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланди:
🔹 ягона концептуал ёндашув асосида олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш сиёсатини юритиш;
🔹 педагогик таълимни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
🔹 педагогик таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш;
🔹 педагогика соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш;
🔹 педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини такомиллаштириб бориш.