Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

ИЧИМЛИК СУВИ БЎЙИЧА МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ

 ИЧИМЛИК СУВИ БЎЙИЧА МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида яшовчи фуқароларнинг ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаати ўрганилди.
Мазкур мурожаат юзасидан туман сув таъминоти ва оқова сув хизмати раҳбари Абдуллаев Расулжон иштирокида зарур чоралар кўрилиб, билдирилган муаммо бартараф этилди.
🤝 Фуқаролар мурожаатининг ижобий ҳал этилиши аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга хизмат қилди.