Jańalıqlar

ДЕПУТАТ САНОАТ ЗОНАСИДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

ДЕПУТАТ САНОАТ ЗОНАСИДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович сайлов округида жойлашган саноат зонасида бўлиб, тадбиркорлар фаолияти билан танишди.
Ўрганиш давомида ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд қувватлар ва янги иш ўринлари яратиш имкониятлари юзасидан тадбиркорлар билан суҳбатлашилди. Шунингдек, чет эллик ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш, маҳсулот сифатини ошириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва масалалар қайд этилиб, уларни ваколатли ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш белгиланди.

Slide 1 of 1