Jańalıqlar

ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИ — ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ УЧУН МУҲИМ ОМИЛ

ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИ — ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ УЧУН МУҲИМ ОМИЛ
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов бошчилигида Ҳадикент маҳалласида ўтказилган ўрганишлар давомида ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг иш жараёнлари билан ҳам яқиндан танишилди.
Ўрганишда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркорларга фаолиятини янада кенгайтириш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар берилди.
Жумладан, тадбиркор Масалбек Якуббаев томонидан хонадон томорқаси ва қўшимча хўжалигида 2 минг туп ежевика кўчати парваришланмоқда. Тадбиркор ушбу йўналишдаги фаолиятини кенгайтириш мақсадида яна 4 минг туп ежевика кўчатига буюртма берган.
Янги кўчатларни экиш ва парваришлаш орқали хўжаликда иш ҳажмини ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш, маҳалла аҳолиси бандлигини таъминлаш ҳамда хонадонлар даромадини кўпайтириш имкониятлари янада кенгаяди.

Slide 1 of 4