Jańalıqlar

ХОНАДОНБАЙ ИШЛАШ — БАРҚАРОР ДАРОМАД САРИ МУҲИМ ҚАДАМ

ХОНАДОНБАЙ ИШЛАШ — БАРҚАРОР ДАРОМАД САРИ МУҲИМ ҚАДАМ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А.Нажмиддинов бошчилигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда ҳар бир хонадоннинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган ўрганишлар Ҳадикент маҳалласида давом эттирилди.
Дастлаб маҳалла «еттилиги» томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди. Шундан сўнг хонадонларга кирилиб, оила аъзоларининг бандлиги, касб-ҳунари, даромад манбалари, мавжуд имкониятлари ва эҳтиёжлари ўрганилди.
Асосий эътибор ҳар бир хонадоннинг салоҳиятини аниқлаш, фуқароларни тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятига жалб этиш, улар учун барқарор даромад манбаларини яратишга қаратилди.
Ўрганишлар давомида ҳар бир оила билан индивидуал ишлаш, мавжуд муаммоларга манзилли ечим топиш ва аниқ натижага эришиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Зеро, камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали йўли — инсонга тайёр ёрдам бериш эмас, балки унинг ўз меҳнати ва имкониятлари орқали доимий даромад топиши учун муносиб шароит яратишдир.

Slide 1 of 2