Jańalıqlar

ЁШЛАР ЗИЁ МАСКАНИ» ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
ЁШЛАР ЗИЁ МАСКАНИ» ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Равшан Раҳмонжонович Мамажонов, доимий комиссия раислари Икромжон Жўраевич Қодиров ва Фахриддин Жўрабоевич Отабоев, депутатлар Маъруфжон Садриддинов ҳамда Феруза Темировалар томонидан «Ёшлар зиё маскани» фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, туман Кенгаши сессияси қарори билан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ишлар ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, маскандаги кутубхона фаолияти, китоб фонди, ёшларни китобхонликка жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда замонавий ахборот ресурсларидан фойдаланиши учун яратилган шароитлар таҳлил қилинди.
Ўрганиш якунлари бўйича ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, кутубхона фаолиятини янада такомиллаштириш ва ёшларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Slide 1 of 3