35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ҚАЙРОҚИ МАҲАЛЛАСИДАГИ 51-СОНЛИ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТЛАР ЭЪТИБОРИДА
ҚАЙРОҚИ МАҲАЛЛАСИДАГИ 51-СОНЛИ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТЛАР ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши доимий комиссиялари раислари Қодиров Икромжон Жўраевич, Отабоев Фахриддин Жўрабоевич, Аралов Латифжон ҳамда ҳудуд депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович иштирокида Қайроқи маҳалласида жойлашган 51-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида мактабдаги ўқув хоналарининг ҳолати, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник таъминот, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳамда таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишга таъсир кўрсатаётган мавжуд муаммолар кўздан кечирилди.
Шунингдек, мактаб раҳбарияти ва масъул ходимлар билан суҳбат ўтказилиб, таълим муассасасининг эҳтиёжлари, ўқув хоналарини зарур жиҳозлар билан таъминлаш, бинодаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда ўқувчилар учун янада қулай ва хавфсиз муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш натижасида аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга таклифлар киритиш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда уларнинг ижросини депутатлик назоратига олиш белгиланди.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.
📱Телеграм  📱Facebook|📱 instagram| 📱 Youtube
Slide 1 of 4