35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

51-СОНЛИ МАКТАБНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
51-СОНЛИ МАКТАБНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши доимий комиссиялари раислари Қодиров Икромжон Жўраевич, Отабоев Фахриддин Жўрабоевич, Аралов Латифжон ҳамда ҳудуд депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович иштирокида Қайроқи маҳалласида жойлашган 51-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мактабнинг иситиш тизими, қозонхона ва иссиқлик тармоқларининг техник ҳолати, кўмир ва бошқа зарур ёқилғи захираси, синф хоналарининг иссиқликни сақлаш даражаси, эшик-ромлар ҳамда электр таъминоти кўздан кечирилди.
Шунингдек, ўқувчилар ва педагог ходимлар учун қиш мавсумида хавфсиз, иссиқ ҳамда муносиб шароит яратиш, аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш натижалари бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилиб, белгиланган вазифалар ижроси депутатлик ва доимий комиссиялар назоратига олинди.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.
📱Телеграм  📱Facebook|📱 instagram| 📱 Youtube
Slide 1 of 3