35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ҒАЛЛА ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ҒАЛЛА ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кузги мавсумий дала ишларини сифатли ташкил этиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович «Туркистон Садоқат Бахт Иқболи» агрофирмаси ҳудудидаги «Элмурод Шоҳиста» фермер хўжалигида бўлди.
Ўрганиш жараёнида 2027 йил ғалла ҳосили учун буғдой экиладиган майдонларга нам суви бериш, ерларни шудгорлаш, молалаш, маҳаллий ўғитлар билан бойитиш ва экишга тайёрлаш ишлари кўздан кечирилди.
Масъулларга мавсумий ишларни агротехник талаблар асосида сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш, ерларнинг унумдорлигини ошириш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
🌱 Сифатли тайёрланган ер — мўл ва баракали ҳосил гарови!

Slide 1 of 7