ҲАР БИР ОИЛА ДАРОМАДИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган штаб йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, уларнинг даромад топиш имкониятларини кенгайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал этиш зарурлигини таъкидлади. Ҳар бир маҳалла ва оила кесимида аниқ натижага йўналтирилган ёндашувни кучайтириш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш, аҳолига доимий даромад келтирадиган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди. Масъулларга ҳар бир йўналиш бўйича аниқ топшириқлар юклатилиб, уларнинг ижросини қатъий назоратга олиш ҳамда ишларни амалий натижа асосида ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди. 📌 Асосий мақсад — камбағал оилалар сонини қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш орқали ҳар бир хонадоннинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш.