35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Боғдорчилик ва чорвачилик — эътибор марказида
Боғдорчилик ва чорвачилик — эътибор марказида
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Икромович Нажмиддинов «Бирлашган Феруз Умид Ороли» агрофирмаси ҳудудида бўлиб, боғдорчилик ва чорвачилик йўналишларида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида саноатлашган боғзорларни ташкил этиш ва мавжуд боғларни янгилашга қаратилган ПФ–108-сонли Фармон ижроси муҳокама қилинди. Боғларни агротехник талаблар асосида парваришлаш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ҳосилдорликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ПҚ–322-сонли қарор талаблари асосида фермер хўжаликларида чорвачиликни ривожлантириш, чорва молларини сақлаш ва парваришлаш учун замонавий шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Мазкур йўналишда барпо этилаётган иншоот чорва молларини сифатли парваришлаш, маҳсулдорликни ошириш ва хўжаликнинг иқтисодий самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Slide 1 of 6