35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Янгиқўрғонда экотуризм учун янги маскан яратилмоқда
Янгиқўрғонда экотуризм учун янги маскан яратилмоқда
Янгиқўрғон туманида экотуризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда аҳоли ва сайёҳлар учун замонавий дам олиш масканларини барпо этиш бўйича амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов «Зарбдор» маҳалласидан оқиб ўтувчи «Подшо ота» сойининг 8,1 километрлик қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ҳамда янги пиёдалар йўлакчасини барпо этиш жараёнларини кўздан кечирди.
Шунингдек, сойнинг «Қизилёзи» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида замонавий архитектура ечимлари асосида ташкил этилаётган сунъий кўл қурилиши билан танишилди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, объектларда хавфсизлик қоидалари ҳамда экологик талабларга қатъий риоя этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур лойиҳалар тўлиқ амалга оширилгач, ҳудуднинг туристик жозибадорлиги янада ортиб, аҳоли ва меҳмонлар учун обод, хавфсиз ҳамда замонавий дам олиш маскани яратилади.
Slide 1 of 9