35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ХУСУСИЙ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
ХУСУСИЙ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович ҳамда Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна Янгиқўрғон туманидаги хусусий мактаб фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ўрганиш давомида таълим муассасасида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёни, замонавий ўқитиш услублари, педагогларнинг фаолияти ҳамда мактабнинг моддий-техник базаси кўздан кечирилди.
Мулоқот жараёнида таълим сифатини янада ошириш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ташриф якунида таълим соҳаси ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳамда самарали фаолияти учун мактаб жамоаси ва фаол ўқитувчиларга Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Slide 1 of 2