35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ЁШЛАРГА АЖРАТИЛАЁТГАН МАБЛАҒЛАР ВА СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
ЁШЛАРГА АЖРАТИЛАЁТГАН МАБЛАҒЛАР ВА СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлимида бўлиб, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва самарали сарфланиши ҳамда бу борада қабул қилинган Кенгаш сессияси қарори ижросини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, ижтимоий кўмакка муҳтож йигит-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, масъуллар томонидан ажратилган маблағларнинг сарфланиши, эришилган натижалар ва мавжуд муаммолар юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Сессия қарорида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, маблағлардан мақсадли фойдаланиш ҳамда ҳар бир ёшга кўрсатилаётган ёрдамнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган масалаларни бартараф этиш ва қарор ижроси устидан депутатлик назоратини давом эттириш белгиланди.