35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ҚИЗИЛЁЗИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА БАЙРАМОНА СТАРТ БЕРИЛДИ
ҚИЗИЛЁЗИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА БАЙРАМОНА СТАРТ БЕРИЛДИ
Қизилёзи маҳалласидаги 36-сонли умумтаълим мактабида Билимлар куни муносабати билан “Биринчи қўнғироқ” байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тантанали тадбирда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович иштирок этиб, мактаб жамоаси, ўқувчилар ва ота-оналарни янги ўқув йили билан самимий табриклади.
Депутат ўқувчиларга чуқур билим олиб, юртимизга муносиб фарзандлар бўлиб камол топишларини, устозларга эса масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.
Байрам тадбири ўқувчилар томонидан тайёрланган шеърлар, куй-қўшиқлар ва ранг-баранг чиқишлар билан янада файзли ўтди. Илк қўнғироқ садоси янги орзу-мақсадлар ҳамда билимлар сари бошланган янги ўқув йилидан дарак берди.
Slide 1 of 4