35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАРТИБИДА ЎРГАНИЛДИ

КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАРТИБИДА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович томонидан Янгиқўрғон тумани марказида жойлашган кутубхона фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида кутубхонада китобхонлар учун яратилган шарт-шароитлар, мавжуд китоб фондининг ҳолати, адабиётларни сақлаш ва китобхонларга етказиш тизими, электрон хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Шунингдек, кутубхона ходимларининг таклиф ва муаммолари тингланиб, муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, китоб фондини янги адабиётлар билан бойитиш, замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ва китобхонлар учун янада қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, кутубхона хизматлари сифатини ошириш ҳамда ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1