35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

КЕКСАЛАР ВА НУРОНИЙЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
КЕКСАЛАР ВА НУРОНИЙЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Комилжон Эгамбердиев томонидан туманнинг Оқсув-Ғовозон маҳалласида ижтимоий ходим иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида кексалар ва нуронийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳамда 415-сонли Қонун талабларининг маҳалладаги ижроси таҳлил қилинди.
Шунингдек, нуронийларнинг яшаш шароити, саломатлиги, ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжлари ва мавжуд муаммолари ўрганилди. Уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, аниқланган масалаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Кексаларни эъзозлаш, уларнинг ҳаётий тажрибасидан баҳраманд бўлиш ва доимий ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг устувор вазифаларидан биридир.
Slide 1 of 1