35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

НУРОНИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНМОҚДА
НУРОНИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Янгиқўрғон туманида нуронийларни эъзозлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, дуо ва тилакларини олишга қаратилган эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими маслаҳатчиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси И. Нажмиддиновнинг ташаббуси кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиб, тумандаги 75 ёшдан ошган фахрий нуронийлар хонадонларига ташрифлар ташкил этилмоқда.
Ташрифлар давомида нуронийларнинг саломатлиги ва турмуш шароити билан яқиндан танишилиб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.
Эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган кексалар юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимиз фаровонлиги ҳамда мамлакатимиз тараққиёти бардавом бўлишини тилаб, дуо қилмоқдалар.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган бундай эзгу ва хайрли ишлар туман бўйлаб изчил давом эттирилади.
Slide 1 of 7