35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

61-СОНЛИ МАКТАБДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ВА «ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ» ЛОЙИҲАСИ ЎРГАНИЛДИ
61-СОНЛИ МАКТАБДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ВА «ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ» ЛОЙИҲАСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 8-Ғовозон сайлов округи депутати Ашуров Алишер Имомович томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган 61-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, синф хоналари ва мавжуд жиҳозлар, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди.
Шунингдек, «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар жараёни, қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларга мувофиқлиги ўрганилди. Масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ишларни сифатли якунлаш ва мактабни янги ўқув йилига тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Аниқланган масалаларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Slide 1 of 5