35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ТРАНСФОРМАТОР ҚУВВАТИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ

ТРАНСФОРМАТОР ҚУВВАТИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан Нурафшон сайлов округидаги маҳалла аҳолисининг электр таъминоти билан боғлиқ мурожаати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида дастлаб 60 та хонадонга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган трансформаторга ҳозирги кунда 140 та хонадон улангани аниқланди. Натижада тармоққа тушаётган юклама ортиб, хонадонларда электр кучланишининг пасайиши ва маиший электр жиҳозларидан фойдаланишда қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Аниқланган муаммони бартараф этиш, аҳолини барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудуддаги трансформатор қувватини ошириш ёки қўшимча трансформатор ўрнатиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи номига депутатлик сўрови юборилди.
Депутатлик сўровининг кўриб чиқилиши ва муаммонинг ижобий ҳал этилиши депутат назоратига олинди.