35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

АҲОЛИ МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

АҲОЛИ МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аҳоли томонидан суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш масаласи кўтарилган эди.
Депутатнинг мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борган амалий ишлари натижасида мурожаат ижобий ҳал этилиб, аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.
✅ Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш депутатлик фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Slide 1 of 2